Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмаджон ота бу оламдан тарк этди. Бугун мархумнинг дафн маросими Андижон вилояти, Шахрихон туманида бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам қатнашди ва президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чуқур таъзияларини мархумнинг фарзандлари ва яқинларига етказди.