Get Mystery Box with random crypto!

ЖИГАРЛАРИМ ЯХШИ КЎРАМАН Кулиб кутар, солмайди қовоқ, Бир-бирд | Хамширалар учун маълумотлар

ЖИГАРЛАРИМ ЯХШИ КЎРАМАН

Кулиб кутар, солмайди қовоқ,
Бир-бирдан чиройли оппоқ,
Илинади ошую товоқ,
Жигарларим, яхши кўраман.

Жондан азиз соғинчим босиб,
Қувонтирар кўнгилни ёзиб,
Боролмадим рўзғордан ошиб,
Жигарларим, яхши кўраман.

Озроқ ёзиб хабар юборсам,
Қўйгани жой тополмас борсам,
Шундай азиз, меҳрибон бирам,
Жигарларим, яхши кўраман.

Ўзи булар менга бир омад,
Асрасину соғу соломат,
Уйларда нур бўлсин давлат,
Жигарларим, яхши кўраман.

Фариштамда жонимда булар,
Бирлашади ўткизиб тўйлар,
Ота-онам ўйлайди улар,
Жигарларим, яхши кўраман.

Сизлар борки, умрим осуда,
Яқинларим соғиндим жуда,
Боролмадим минг бор узр-а,
Жигарларим, яхши кўраман.

@xamshiralaruchun