Get Mystery Box with random crypto!

Яна хато. Бизда нима бўлса ҳам биринчи ўринда таълимга ёпиши | Iqtisodiy dunyo

Яна хато.

Бизда нима бўлса ҳам биринчи ўринда таълимга ёпишиш синдроми пайдо бўлган. Бу жуда катта хато, таълим об-ҳавога қараб ўзгарадиган бўлса, ҳеч қачон сифатли бўлмайди.

Биз ўзи йиллар давомида таълимда орқада қолиб кетдик, энди совуқ ҳаво деб таълимни ортга сурмоқдамиз. Эртага совуқ ҳаво яна чузилса, нима қиламиз? Дейлик, бир ой аномал совуқ бўлди, шунда нима бўлади? Бир ойга таълим тўхтаб турадими?

Мен мактабга борган пайтларимда жуда қаттиқ қишлар бўлар эди, лекин умуман ҳаво туфайли дарсдан қолган пайтимизни эслолмайман.

Биз ўзимиз ўқувчиларда ҳар қандай шароитда ҳам ўқиш керак деган тушунчани, маданиятни шакллантиришимиз керак. Бунинг ўрнига биз сал ҳаво совиб кетса, ўқиб ўтирма деб айтяпмиз.

Хўш, ўқувчиларни ўйлар эканмиз, қолганлар одам эмасми? Масалан, соғлиқни сақлаш тизимидагилар ёки бошқа ижтимоий соҳа вакиллари калми?

Мен таълим вазирлигига узоқни кўра оладиган, мантиқий ва танқидий фикрлай оладиган одамлар келган деб ўйлаган эдим. Адашганман шекилли.

@bektoshkhatamov