Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_498 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расу | 𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐌𝐮𝐬𝐥𝐢𝐦☪️

#Ҳадис_498

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади».

Абу Довуд ривояти

Ибн Можанинг ривоятида: «Пулини еювчини ҳам», дейилган.

Хамр ичувчилар касал бўлса, зиёрат қилинмайди ва уларга салом берилмайди. Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу: «Хамр ичувчилар касал бўлса, зиёрат қилманглар», деганлар. Ибн Умар розийаллоҳу анҳумо: «Хамр ичувчиларга салом берманглар», деб айтганлар.

Баъзи уламолар айтган эканлар: «Уларни зиёрат қилиш ва салом бериш ман қилинганининг боиси, хамр ичувчи малъун, фосиқдир. Агар у сотиб олиб ичса, икки марта малъун, борди-ю, бошқа бировга ҳам қуйиб берса, уч маротаба малъун бўлади.

Агар тавба қилсалар, уларни зиёрат қилиш ва салом бериш жоиздир. Кимки тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. (Валлоҳу аълам)

  ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦