Get Mystery Box with random crypto!

Косонсойдаги табий офат оқибатида 8 киши вафот этди, 6 киши жа | XABARLAR͡

Косонсойдаги табий офат оқибатида 8 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди

Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Косонсой” сойидан оқиб келган.

Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:

https://t.me/joinchat/QmAW7xLwJbOIsA0U