Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi xabarlar_24 — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Тарқатинг
Ҳушхабар
Бугун
Kanal manzili: @xabarlar_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.12K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-31 18:25:51
Қашқадарёда собиқ севгилисининг уятсиз расм ва видеоларини интернетда тарқатиб юборган йигит қўлга олинди

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни аёлнинг собиқ севгилиси, Қашқадарё вилоятида яшовчи эркак содир этгани аниқланган.

Батафсил @XABARLAR_24
24.7K views15:25
Ochish/sharhlash
2024-05-31 17:47:35
Келин МИБ ёрдамида қайнонасининг уйидан сепларини қайтариб олди

Суднинг 17-апрелдаги ижро варақасига асосан, жавобгардан жами 16 турдаги мол-мулкларни олиб бериш белгиланган.

Батафсил @XABARLAR_24
25.2K views14:47
Ochish/sharhlash
2024-05-31 17:23:47
Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди

Фуқаро ўзига таниш бўлган ҳоким ёрдамчиси орқали давлат ерини $20 мингга сотмоқчи бўлган.

Батафсил @XABARLAR_24
26.5K views14:23
Ochish/sharhlash
2024-05-31 17:15:57
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 миллиард долларга етди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида қайд этилишича, ташқи қарз давлат ва хусусий қарзлардан иборат.

Батафсил @XABARLAR_24
24.7K views14:15
Ochish/sharhlash
2024-05-31 16:28:17
Доллар нега тушмоқда?

Иқтисодчиларнинг сўзларига кўра, сўмнинг кетма-кет мустаҳкамланишига 21 май куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан илк марта учта валютада 600 млн долларлик облигацияларнинг халқаро молия бозорларига жойлаштирилиши асосий сабаб бўлган. Долларнинг тушишига бошқа арзирли сабаб йўқ. Тарқалаётган ҳамма хабарларга ҳам ишонаверманг.

Батафсил @XABARLAR_24
23.6K views13:28
Ochish/sharhlash
2024-05-31 16:01:26
#диққат #тарқатинг

1-июндан автомашиналарнинг қизил сариқ ёки яшил стикер ёпиштирилади ҳудудлар хам тоифаларга бўлинади.

Яшил зонада қизил ёки сариқ стикерли ҳайдовчилар ҳаракатланиши чекланади.

Қизил стикерли эскирган машина эгаларига субсидия ажратилади.

Батафсил @XABARLAR_24
27.2K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-05-31 15:59:58
«Чойнакнинг қопқоғи» ҳам терговга жалб қилинган

Ижтимоий тармоқларда «Чойнакнинг қопқоғи» саҳифалари муаллифи бўлган автоблогер Шерзод ноқонуний пойга ташкил қилиб, Avtotuning_uz асосчиси ўлимига сабабчи воқеада гумонланувчи сифатида қамоққа олинган ва терговга жалб қилинган. Айтишларича, шу куни ноқонуний пойгада иштирок этган иккинчи машина рулида айнан Шерзод бўлган. Айни вақтда терговдан сўнг Шерзод яна қўйиб юборилган.

Олдинроқ, бошқа бир блогер Autotuning_uz муаллифи Иброҳим ҳам шу иш доирасида терговга жалб қилингани маълум бўлганди. Айни вақтда Иброҳим ҳам терговдан сўнг қўйиб юборилган.

Батафсил @XABARLAR_24
23.4K views12:59
Ochish/sharhlash
2024-05-31 15:43:47
Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди.

Адлия вазирлиги 2023 йилда янги туғилган чақалоқлар орасида энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди.

Ўғил болалар орасида энг машҳур исмлар:
1. Муҳаммадали - 9806;
2. Мустафо - 7898;
3. Абдуллоҳ – 6591;
4. Муҳаммад - 6008;
5. Муҳаммадюсуф – 4915.

Қизлар орасида эса энг машҳурлари:
1. Солиҳа - 9241;
2. Муслима - 5990;
3. Ясмина - 4705;
4. Имона - 3639;
5. Шукрона - 3625.

Батафсил @XABARLAR_24
24.4K views12:43
Ochish/sharhlash
2024-05-31 15:42:38
Тўйдан 12 кун ўтиб, келин ўғил бола бўлиб чиқди

Индонезиялик 26 ёшли бир йигит «Instagram»да бир қиз билан танишиб қолади ва 1 йил муносабатда бўлишади. Қиз кўринишидаги йигит аёл овозига эга бўлган ва ҳар доим кучли макяжда бўлган.

Шу йил 12 апрелда уларнинг тўйи бўлади ва тўйдан 12 кун ўтиб, йигит хотини эркак киши эканлигини билиб қолади ва полицияга мурожаат қилган. Аниқланишича, қиз ниқобидаги йигит, куёвни мол-мулкларини ўғирлаш мақсадида бу ишга қўл урган.

Батафсил @XABARLAR_24
22.9K views12:42
Ochish/sharhlash
2024-05-31 15:25:47
Россиянинг Самара области Чапаевск шаҳрида уч нафар ўсмир қармоқ билан юқори кучланишли электр линиясига тегинган ва оғир куйиш жароҳатларини олишган.

Батафсил @XABARLAR_24
24.3K views12:25
Ochish/sharhlash