Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда қизини 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди. | Xabardor TV | Rasmiy kanal

Самарқандда қизини 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди.

Ёлғиз аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлган.

ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи аёл 2016 йилда туғилган 6 ёшли қизини 100 миллион сўмга сотаётгани аниқланди ва ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур жиноят бўйича очилган иш Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судида кўриб чиқилди.

“... ўшанда стресс ҳолатида бўлганман, фақат фарзандим яхши яшайди деган хаёл бўлган, унақа ёмон ниятим бўлмаган”, – дейди судланувчи.

Аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  


https://t.me/+OWOvBT3nLTRlYmY6