Get Mystery Box with random crypto!

Ногирон кишиларни ишга олган тадбиркорларга давлат пул беради | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Ногирон кишиларни ишга олган тадбиркорларга давлат пул беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 21 декабрь куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, ногиронлиги бўлган юртдошларимизга қатор имтиёзлар бериш белгиланди. Хусусан:

2022 йил 1 январдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган хусусий корхоналарга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (405 минг сўм) субсидия берилади.

2024 йил 1 мартга қадар иш берувчи хусусий корхоналарга улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратиб борилади.

@xabarb