Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамюртимиз Тамила Сариханова AIBAнинг ITO сертификатини қўлга | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Ҳамюртимиз Тамила Сариханова AIBAнинг ITO сертификатини қўлга киритди

Яхши биласиз, ўзбекистонлик мутахассислар халқаро мусобақаларда ҳакам, техник ходим, шифокор ва яна бир қатор масъулиятли вазифаларда фаолият олиб боришади.

Улар сафига яна бир ҳамюртимиз қўшилди. Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўлими мутахассиси Тамила Сариханова AIBA томонидан ташкил этилган махсус ўқув курсида таҳсил олди ва ушбу курсларни муваффақиятли якунлади. Бу орқали у халқаро мусобақаларда ITO (International Technical Officials - Халқаро техник расмийси), яъни техник ходим сифатида ишлаши мумкин бўлади.

Қайд этиш лозимки, Тамила қизлар ичида Ўзбекистонда ITO сертификатига эга бўлган биринчи мутахассисга айланди.

@xabarb