Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗАЛОҚ Кўғирчокдан бир зум нари кетмасдан Эркалар, бағрига б | Аёл билан олам мунаввар.

ҚИЗАЛОҚ

Кўғирчокдан бир зум нари кетмасдан
Эркалар, бағрига босар қизалоқ.
Ҳаёт нима — ҳали идрок этмасдан,
Гўдаклигига ҳам ақли етмасдан,
Она бўламан деб ўсар кизалоқ.

Таажжуб, ким солмиш унинг кўнглига,
Кирмоқ кайда ҳали ҳаёт йўлига,
Она алласига қонмасдан ҳали,
Эртага шу уйга бека бўлгали
Супурги тутади жажжи қўлига.

Ҳалитдан оналик меҳр-шафқатин
Дилингга солдингми, эрка қизалоқ?
Татиб кўрмай ҳали ҳаёт заҳматин,
Мушфиқ оналикнинг бор машаққатин
Бўйнингга олдингми, эрка қизалоқ?

Гулзор яшагандек ғунча қатида,
Томчида қуёшнинг жамолин кўрдим.
Ўйласам, ўй битмас ҳаёт ҳақида,
Шу жажжи қизалоқ табиатида
Табиатнинг буюк камолин кўрдим.