2023-04-24 17:29:33
У ерда илк диққатини тортган нарса отасининг қабри ёнида янги қазилган бўш қабр бўлди. Бу бўш қабрнинг бош тарафига қуйидагилар ёзилган эски бир тахтача тикиб қўйилганди: "Эхтимол, бу қабр сен учун хозирланди. Сен эса бу қабр учун хозирландингми? "
2023-04-23 08:15:42—Вадуд Асмойи хуснанинг бири, яъни Аллохнинг гўзал исмидир. Аллохдан бошқа нарсаларни севадиганлар учун бу исмнинг дунё хаётида, балки, унчалик ахамияти йўқдир, аммо пардалар кўтарилиб, Хақ ва хақиқат юзага чиққанида хақиқий ва абадий севгининг ягона сохиби Аллох эканини хар ким тушуниб етади. Лутфи билан, рахмати билан, шафқати билан, жамоли билан севиладиган, кўп севиладиган, жуда кўп севиладиган Аллох абадий ва муқаддас барча севгиларнинг танхо қибласидир. Бу севгини шу дунёдаёқ фикрлаб олиш, тўғри қиблага, тўғри манзилга йўналган бундай бир севги билан дунё хаётида бўла туриб танишиб олиш албатта мухимдир)