Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари чегараолди ҳу | Vodiylik shopirla

Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари чегараолди ҳудудида ҳаракатланаётган автомобилни тўхтатиб, кўздан кечирдилар. Кўздан кечириш натижасида умумий қиймати 162 млн. сўм бўлган 540 000 дона контрабанда сигаретаси мусодара этилди.

Ўзбекистонда контрабанда даражаси ўсиб бормоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда ноқонуний сигареталардан олинган фойда Ўзбекистоннинг 2022 йилда қишлоқ хўжалигига ажратилган йиллик бюджетига тенг келади.

Контрабандани енгиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек чегарада назоратни кучайтириш керак бўлади. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида мунтазам рейдлар ўтказиш ҳам қоидабузарларни аниқлашга ёрдам беради.

@VODIYLIK_SHOPIRLA