Get Mystery Box with random crypto!

Икки қўшни махаллалар ДХХ раиси кубоги вилоят босқичида Гумб | VODIY ARENA

Икки қўшни махаллалар ДХХ раиси кубоги вилоят босқичида

Гумбаз ва Полосон бу вилоятимиздаги кўзга кўринган махаллалар хисобланади.
Катта стадионда футбол бўлса икки махалла вакилларисиз қизиқ ўтмаслигини ёши катта футбол ишқибозлари яхши эслашади.
Гумбазликлар каттада, мини футболда хам бирдек, Полосон эса мини футболдан кўра катта футболни хуш кўришади.

Натижадан хам маълумки Гумбаз МФЙ жамоаси ДХХ раиси кубоги мини футбол баҳслари шаҳар босқичи чемпиони бўлишгани, Полосон вакиллари эса ДХХ раиси кубогида катта футболда Андижон туманида тенгсиз экани тан олинди.

Икки қўшни махаллани автомобил йўли ва оқим сув канали ажратиб тургани билан, бир бирларига самимийлик йўқолмаган.

ДХХ раиси кубоги баҳслари кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.

Икки махаллага хам вилоят босқисида омад тилаймиз, вилоятда хам тенгсиз бўлишлари тилакдошимиз.