Get Mystery Box with random crypto!

АНДИЖОН тум. – “Ласетти” автомашинаси вақтида етказилмаяпти. В | VODIY SADOSI

АНДИЖОН тум. – “Ласетти” автомашинаси вақтида етказилмаяпти. Ваҳоланки, пули 100 фоиз аввалдан тўланган”

“Мен – Иброҳимжон Ҳусанов, Андижон туманидан мурожаат юбормоқдаман. 2022 йил 24 март куни Андижон автотеххизмат автосалонидан “Ласетти” автомашинасини харид қилиш учун шартнома имзоладим ва ўша куннинг ўзида юз фоиз (153 506 000 сўм, ўша пайтда доллар курси бўйича 13500) тўловни амалга оширдим. Шартномага кўра менга жорий йилнинг 31 августига қадар автомашина етказиб берилиши керак эди. Афсуски, мана, белгиланган муддат келиб қолганига қарамай, автомашина етказиб берилмаяпти. Мен яна қўшимча 120 кун муддат кутиб туришим керак экан! Сабаби, мен ўтган йилда ҳам худди шундай русумдаги автомашинадан харид қилганим боис “Фильтр” деган тизимга киритиб қўйилибман. Бир йилда бир марта машина харид қилишга ҳақим йўқми?”

Бизга қўшилинг
➥@VODIY_SADOSI_UZ
https://t.me/joinchat/1ByjY6d1Mf04YzM6