Get Mystery Box with random crypto!

“Нефтчи”нинг фидойи мухлисларини ғалаба билан табриклаб, дисер | Водий футболи | Расмий

“Нефтчи”нинг фидойи мухлисларини ғалаба билан табриклаб, дисерт сифатида яна битта, илгари қўйилган маълумотни тақдим қилдим.

ҒОЛИБЛИК НАШИДАСИ.

1996 йилда Ўзбекистон кубоги финалида бўлган эди. “Пахтакор” ва “Нефтчи” қарама қаршилигининг 90 дақиқасию қўшиб берилган вақт ғолибни аниқлаб бермагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Бу серияда ҳам рақиблар муносиб курашишди, ақилли Саркисян зарбаларни тепишга ўша пайтда босим кам бўлган А.Холматов, Ш.Раимжонов каби ёшлардан фойдаланиб, сўнги зарбадан олдин бир тўп фарқида олдинга чиқишга эриша олди. Сўнги зарбага рақиб ўйиниси Акопянц яқинлашди. Икки жамоа мухлисларида икки ҳил фикр, биринчилари урсинда деса, иккинчи томон ура олмасайди, деб дилларидан ўтказишарди, лекин ҳаяжон бир ҳил эди. Ман дарвозага қарашга ҳам ботинолмаган ҳолда, майдонга тескари қараб олдим. Рўпарамда бир ёшгина йигит, тутқаноқ тутгандек қалтирарди, лаблари тинимсиз пичирларди. Аҳамият бериб қулоқ солсам, кейин Қуваданман деб ўзини таништирган у йигит жуда катта эмоция билан, “уролмайди” деган биргина сўзни мажолсиз қайтараётган экан. Мани эса ҳаяжондан лабларимни очиб унга қўшилишга ҳам ҳолим қолмаганди. Бирдан ўйингоҳ ларзага келди, ҳалиги йигитга қараб кўзлари қувончдан олайиб кетганини кўрдим ва оний лаҳзаларда,ҳали майдонга қарамай туриб ҳам бизникилар уддалашаганини фаҳмладим. Ҳа сўнги зарба қайтарилган эди. “Нефтчи” кубокни қўлга киритди, майдондаги ҳайқириқлар, мухлисларнинг бир бирини қучоқлашлари, ўйиндан кейинги ҳурсандчиликлар...буларни барини таърифлашга сўз ожиз. Кейин ҳам суюклиларимизнинг жуда кўп ғалабаларига гувоҳ бўлдик, лекин ҳеч бир ғалаба ўша кубок финаличалик қалбларни ларзага сола олмади.


“Нефтчи” финалда қуйидаги таркибда майдонга тушган:

Владислав Филиппов,
Рахматулло Фузайлов
Владимир Радкевич
Равшан Тиллабоев
Алексей Семёнов
Абдусамад Дурманов
Степан Атоян
Сергей Лебедев
Алексей Мануйленко
Шавкат Абдурахманов
Рустам Дурманов


Пенальти тепганлар:
Сергей Ни (1:0)

Рахматулло Фузайлов (2:1)

Акмал Холматов (3:2)

Шухрат Шамсиев (4:3)

Сергей Андреев (5:4) https://t.me/vodiy_futboli