Get Mystery Box with random crypto!

Сен онамни йиғлатма, Ҳаёт' Юрагимга санчилар тикан, Гуноҳла | VIDEO UZBEK

Сен онамни йиғлатма, Ҳаёт"

Юрагимга санчилар тикан,
Гуноҳларим умримдан зиёд.
Кўп йиғлатдим билиб-билмасдан,
Сен Онамни йиғатма, Ҳаёт.

Онам кирган боғлар табаррук,
Бағридаги чоғлар табаррук,
Сочидаги оқлар табаррук,
Сен Онамни йиғлатма Ҳаёт.

Ҳар кун йўлим интизор кутар,
Келмаслигим билиб зор кутар,
Менинг берган азобим етар,
Сен Онамни йиғлатма, Ҳаёт .

Меҳрибоним, мунис хокисор
Кўзларида менинг дардим бор,
Жабрингга мен бўлай гирифтор.
Сен Онамни йиғлатма Ҳаёт.

Мен бир куйсам онам минг куйди,
Мендан ортиб болангга дейди.
Энди дардин олсам қанийди,
Сен Онамни йиғлатма Ҳаёт.

@NOYOB