Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Мактабларда эркак ўқитувчилар сони яна камаймоқдами | Video|audiodarslar n.uktamov

#Мулоҳаза

Мактабларда эркак ўқитувчилар сони яна камаймоқдами?

2016-2020 йиллар давомида халқ таълими тизимига 44 минг нафардан ортиқ эркак ўқитувчи қайтганди. Чунки, шу йиллар оралиғида маошлар оширилди, тизимда сезирарли ислоҳотлар амалга оширилди.

2021-2022 ўқув йили ҳолатига кўра, мактаблардаги эркак ўқитувчилар сони 157 минг 212 нафар яъни, 31,7% ни ташкил қилган. Расмий статистика 2016-2022 йиллар оралиғида мактабларда эркак ўқитувчилар салмоғи ортганлигини кўрсатган. Аммо, 2023 йил ҳолатига кўра бу сон бироз қисқарган бўлиши мумкин.

Сабаби, ўқитувчилар ойлик маошлари анча йиллардан буён оширлмади. Тизимда яна бюрократия, қоғозбозликнинг бошқа кўринишдаги шакллари яъни - жадвалбозлик авж олди. Педагогларга норасмий юкламалар ҳажми яна орта бошлади.

Шу сабабли, эркак ўқитувчилар ўзларини бошқа соҳаларда синаб кўриш учун мактаблардан кетаётганини кўп эшитяпмиз. Уларнинг аксарияти бошқа давлатларга ишлагани кетмоқда. Натижада эса Ўзбекистон мактабларида эркак ўқитувчилари сони яна камайиши мумкин.

Сизнинг мактабингизда эркак ўқитувчилар салмоғи қанча? Изоҳларда ёзиб қолдиринг...

https://t.me/xalqtaliminfo