Get Mystery Box with random crypto!

​​ Фан ўқитувчилари бугундан бошлаб “Kundalik” электрон синф ж | Video|audiodarslar n.uktamov

​​ Фан ўқитувчилари бугундан бошлаб “Kundalik” электрон синф журналида баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришда ўта хушёр бўлишлари талаб этилади

Энди бир сменали мактабда ишлайдиган ўқитувчилар эрталаб соат 9:00 дан 21:00 гача, икки сменали мактабда ишлайдиган ўқитувчилар эса жорий кундан бошлаб, эртаси куни соат 13:00 га қадар “Kundalik” тизимида журналлар бўлими орқали керакли синфни танлаб, дарс ўтилган сана устунига дарсда қатнашган ўқувчиларни 30 фоизини баҳолаб, дарс саҳифаси бўлимидаги «Дарс ўтилди» қайдига белги қўйиши зарур.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган кўрсатмаларнинг 11-бандига мувофиқ “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида белгиларнинг қўйилмаслиги ўқитувчи дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун иш ҳақи тўланмайди.

Вазирлик томонидан берилган кўрсатмаларнинг 12-бандига кўра, Kundalik.com'даги баҳолар онлайн ва офлайн шаклда киритиб борилади. Онлайн тартибда киритилган баҳолар "Ўзгаришлар тарихи" бўлимида кузатиб борилади ва 72 соат ичида ўзгартириш (тўлдириш)га рухсат этилади.

Агар ушбу пост мазмунини тўлиқ тушунмаган бўлсангиз,
мана бу видеони кўришни тавсия этамиз.

Тўлиқ тушунтириш

Xalq ta'limi Info