Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қи | Водий Бозор эълонлари

Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қилди

Хабарга кўра, Жаҳонгир Отажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган. Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Қайд этилишича, унинг қилмишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.

@VBelonlar