Get Mystery Box with random crypto!

Yangi Hayot

Telegram kanalining logotibi uzyangihayot — Yangi Hayot Y
Telegram kanalining logotibi uzyangihayot — Yangi Hayot
Kanal manzili: @uzyangihayot
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40
Kanalning ta’rifi

Ўзбек ҳалқига хизмат қилиш учун ва Хуш Хабарни ўзбек тилида тарқатиш учун ташкил қилинган христиан канали.
Рус тилидаги каналим - @lifestyleinjesus

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-01-16 14:43:34 ҚАЙ ЙЎЛИ БЎЛСА ҲАМ...


https://telegra.ph/%D2%9AAJ-J%D0%8ELI-B%D0%8ELSA-%D2%B2AM-01-16
341 views11:43
Ochish/sharhlash
2020-01-12 06:44:36 ҲАҚИҚИЙ ВА ЁЛҒОН ТАҲДИД.

https://telegra.ph/%D2%B2A%D2%9AI%D2%9AIJ-VA-YOL%D2%92ON-TA%D2%B2DID-01-12
333 views03:44
Ochish/sharhlash
2020-01-09 17:40:23 ​​ЯНГИ АҲДДА ҲУДО ЖАЗОЛАЯПТИМИ?

#савол_жавоб саҳифаси

Савол: Савол шундай, ҳозир янги аҳд. Ва отасининг гуноҳи учун боласини Ҳудо жазолайдими? Ҳудонинг сўзи бу ҳақда нима дейди?

Жавоб: Эски Аҳддан кейин Худо ўзгардими? Каломнинг айтишича: “Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир. У ўзгармайди.” (Ибр. 13:8) Бу дегани, Исо Масиҳ ҳамиша Ҳудо бўлган эди, Эски Аҳд пайтида ҳам, дунёмиз яратилишидан олдин ҳам. Ва Синай тоғида Мусо пайғамбарига айтилган қонунлар ҳам айнан У томонидан айтилган эдилар. Исо Масиҳ Ўзи Ҳудо бўлиб, Эски Аҳдда қабул қилинган ҳамма қонунларда иштирок этди. Ҳаттоки баъзан бизларга ғалати туюладиган вазиятларда, ва бирмунча шавқатсиз туюладиган Худонинг ҳаракатларида ҳам Исо Масиҳ Ота ва Муқаддас Руҳ билан иштирок этган эди.

Энди амрнинг ўзига эътибор берайлик, ва шундай жазонинг сабабини билиб оламиз. Бизлар бир нарсани тушунишимиз керак – Эгамиз фарзандларимизми беҳуда жазоламайди, бунга жиддий сабаб бор:

“Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг, Осмонда ё ерда, ё ер остидаги сувда бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша ҳудолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман. Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг-минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.” (Чиқ. 20:4-6)

Кўриб турибмизки, амр шундан иборатки, одамлар ўзларига ҳеч қандай бутни ясамаслик керак эди. Чунки Худо Ўзидан бошқа худоларни чидаб турмайди, бошқа таржимасида “Мен Ўзига сўзсиз садоқатни ва итоаткорликни талаб қиламан” деб ёзилган. Аммо, агар шундай бўлмаса, одам ўз бошига лаънатни олиб келмоқда, ва бу лаънат унинг бошига ҳам, унинг авлодига ҳам тушиши мумкин. Бошқа сўзлари билан айтганда, агар ҳаётимизда Худодан бошқа сажда қиладиган бирор нарса ёки шахс бўлса-да, буни Эгамиз чидамайди, ва бизлар ўзларимиз ҳаётимизга лаънатларни олиб келамиз. Ва катта эҳтимол билан, фарзандларимиз ҳаётига ҳам.

Лекин , шу амрда огоҳлантиришдан ташқари яна баракали сўзлар ҳам мавжуд. “Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг-минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.” Аслида, Эгамиз бизларни лаънат қилишдан кўра дуо қилиш истаги кучлироқ. Муқаддас Китоб орқали Эгамиз, Мен аслида меҳримни кўрсатмоқчиман, ва шу меҳрим ва севгим минг-минг авлодларга тегишли мумкин, деб айтмоқда. Фақат бу меҳр ва севгига эга бўлиш учун битта шарти бор – Худони севиш ва Унинг амрларни бажаришдадир.

Шунинг учун, Эски Аҳд пайтида ҳам, бизнинг замонларимизда ҳам Эгамиз Ўз меҳрини бизларга ҳадя қилмоқчи. Ва агар бизларнинг томонида итоат ва содиқлик бўлмаса, шунда ҳаётимизга лаънат келиши мумкин. Аммо, агарки бизлар ўта гуноҳкор ҳаётини кечирган бўлсак, ва ёқимсиз нарсаларни қилган бўлсак, лекин тавбага келиб, ва Масиҳга ўз ҳаётини бағишлаб ва энди Худога буйсунадиган ҳаётини яшаётган бўлсак, у ҳолда шу лаънатлар бизларга насиб этмайди. Синовлар бўлиши мумкин, қийинчиликлар бўлиши турган гап, лекин Худонинг фарзандларнинг ҳаётида лаънатлар учун жой йўқ. Берилган саволингизга жавобим шу.

Эслатма. Каналда #савол_жавоб саҳифаси мавжуд. Агарда сизда саволларингиз бўлса, унда бемалол менга беришларингиз мумкин.
Саҳифанинг шартларини шу ерда
338 views14:40
Ochish/sharhlash
2020-01-07 07:06:22 Yangi Hayot pinned «​​Азиз биродарлар,  опа - сингиллар! ЯНГИ ҲАЁТ каналига яна бир бор ҳуш келибсиз!  Бугундан бошлаб, шу каналда @lifestyleinjesus рус каналим сингари #савол_жавоб саҳифаси ишга тушмоқда. Бу саҳифасида мен сизларнинг қизиқтирган саволларингизга жавоб беришга…»
04:06
Ochish/sharhlash
2020-01-06 09:07:03 ​​ТУРЛИЧА ФИКРЛАР.

“Орангизда келишмовчиликларнинг бўлиши табиий ҳол. Ахир, келишмовчилик бўлгандагина орангизда ким тўғри фикр қилаётгани билинади.” ( 1 Кор. 11:19)

Икки киши бир нарсага қараб, ўзларича баҳолаши мумкин. Шундай бўлиши мумкинми? Бемалол. Зеро, бунга ҳар кун дуч келамиз. Икки ҳил фикрлар – бу деярли ҳар қандай можаронинг асосидир. Ҳаттоки, агар одамлар орасида низо йўқ бўлсада, лекин икки ҳил фиклар бор бўлса, эртами-кечми орасида низонинг пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

Бу ҳақиқат барчасига маълум. Аммо, буни тан бериш қийин масала. Айниқса, агар биз бир-бирига дуч келсак ва ҳар ҳил қадриятларга эга бўлсак, бу кўриниб турибди. Бир-бирига яқин бўлганлар орасида ҳар ҳил қадриятлар бўлса, бу бундан ҳам оғир.

Юқорида келтириб ўтган оятда, Павлус ҳаворийси бир-бирига анча яқин бўлган одамлар ҳақида сўз юритмоқда. Павлус ҳаворийси томондан асос солинган жамоатларда анча кескин, бир-бирига меҳр-муҳаббати муносабатига бўлиши уқтирилган эди. Улар ҳар кун бир-бирлари билан ўтказган эдилар, ва деярли ҳар кун бир-бирлари билан тушлик қилган эдилар. Улар бевосита Павлус ҳаворийсидан насиҳатларни олган эдилар (бизлардан фарқли равишда). Лекин, шунга қарамай, уларнинг орасида келишмовчиликлар бўлишига тўсқинлик қилмади.
Келинг, энди масиҳийлар орасида, ёки бирор-бир жамоатда бўлаётган турли ҳил фикрлар ҳақида сўз юритамиз. Бирор-бир жамоатда турли ҳил фикрлар бўлиши яхши-ми, ёмон-ми?

Павлус ҳаворийси юқоридаги оятда жамоатда турли ҳилдаги фикрларга баҳо бермаяпти. Яхши-ми, ёмон-ми – улар мавжуд, буни тан олишимиз керак. Савол бошқада – улар нима учун керак. Ва шу саволга Павлус қўйидагича жавоб бермоқда – “тўғри фикр қилаётгани билиш”, яъни ким ва ким ноҳақ эканлиги аниқлаш.

Бу ерда эса вазият биз учун сал қўрқинчли тус олмоқда. Агар орамизда турли ҳилдаги фикрлар бўлса, ёки, айтайлик, биздан кимдир бошқалардан фарқ қиладиган фикрни эга бўлса-ю, демак биздан кимдир ҳақиқатга яқинроқ, кимдир эса анча узоқ деган ҳулоса келишимиз мумкин.

Азизлар, менинг мулоҳазарим кимдир ҳақ, кимдир эса ноҳақ ҳақида эмас. Ва мен сизларни бундай фикрлашга ҳам чорлаш ниятим йўқ. Лекин бизларнинг фикрларимиз баъзан нотўғри бўлиши мумкин деган ҳаёлни эсимизда туриши керак. Буни қандай қилиб билиб оламиз?

“Ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон дарахтни беради. Яхши дарахт ёмон мевани беролмайди, ёмон дарахт ҳам яхши мевани беролмайди. Шундай қилиб, сохта пайғамбарларни меваларидан билиб оласизлар”. ( Мт. 7:17-18,20)

Аслида, ҳар бир фикрларнинг меваси ва оқибати бор. Бизлар ҳар қандай вазиятга қарашимиздан қатъий назар, эртами-кечми бизлар нимани эксак, шуни ўриб оламиз (Гал. 6:7). Келинг, бир мисолни келтириб ўтай.
Бугунги кунда, Муқаддас Китобнинг айрим тадқиқотчилар (дарвоқе, улар масиҳийлар бўлмаслиги ҳам мумкин экан) Каломда алкогол истеъмол қилишга аниқ таъқиқ йўқ деган фикрга келишмоқда. Боз устига, Муқаддас Китобда алкоголли ичимлик ва алкоголсиз ичимлиги ҳақида ўқишимиз мумкин лекин улар орасида қандай фарқ бор эканлиги тушуниш анча мушкул. Бугунги кунда Черков томондан таъқиқланган нарсалар кўп, лекин шу таъқиқларни Муқаддас Китобда тополмайсиз. Муқаддас Китобда таъқиқланмаган нарсалар, лекин Черков томонидан таъқиқланган нарсаларни масиҳийларга қилиш мумкин-ми, йўқ-ми?

Шу каби саволлар ҳақида соатлаб бош қотирса бўлади. Лекин, айтайлик, Черков муқобил вариантни қабул қилиб, алкогол ичимликларни “маълум бир миқдорида” истеъмол қилса бўлади, деган қарорга келса. Бу билан ҳозирги Черков қандай натижага эришади? Биринчидан, “маълум бир миқдорнинг” аниқ бир миқдори қанча эканлиги ҳеч ким ҳеч қачон айтолмайди. Иккинчидан, шундай қарорнинг натижаси қонунлаштирилган ичкиликбозлик бўлади. Ишонинг, шахсан менда бирор одам ўзининг миқдорини билади деган ҳаёлларда йироқман. Ҳаттоки, Исо Масиҳ билан юрганимизда ҳам бизнинг келгуси қадам кечади билмаяпмиз. Шунинг учун, бизлар учун шахсий фикрларни эга бўлиш муҳим, лекин шахсий фикрларимиз қандай оқибатларга олиб келади деб англаш ундан ҳам муҳим.

Эрта-ми, кеч-ми ҳар биримиз нимани экса, ўша меваларни ўриб оламиз. Шу мевамиз яхши, соғлом ва ҳар қандай савобли иш !
305 views06:07
Ochish/sharhlash
2020-01-01 20:56:42 МАҒЛУБЛАР ҲОЛАТИ ЁКИ ЯНГИ ЙИЛНИ НИМАДАН БОШЛАЙЛИК.

Азиз дўстлар! Сизларни кириб келган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман! Ўйлайманки, ҳар биримиз ўтмишда қолган 2019 йилнинг якунларни чиқариб, бўлажак йил учун сал бўлсада режаларни тузишга ҳам улгуришди. Шунинг учун, мен Янги йилнинг илк мулоҳазаларни айнан шу мавзуга бағишламоқчиман

Давоми
317 views17:56
Ochish/sharhlash
2019-12-30 15:41:45 https://telegra.ph/ULKAN-BARAKALARGA-J%D0%8EL-12-30
218 views12:41
Ochish/sharhlash
2019-12-25 10:25:14 ​​МАВЛУД БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН АЗИЗ БИРОДАРЛАР!

Ҳаётимда иккита буюк кун бор эди: биринчиси, менинг дунёга келган куним, иккинчиси қачонки мен бу дунёга келиш мақсадини англаганимда. Марк Твен

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар биримиз дунёга келган пайтида ҳаётимизнинг кейинги беш дақиқаси қандай кечишини ҳаттоки тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Албатта, баъзида шундай бўлиши мумкинки, бирор бир чақалоқ туғилишидан олдин ўзининг ота-оналар томонидан исми, ва унинг бўлажак тақдир қандай кечишини аллақачон аниқлаб берилган. Ҳаттоки, баъзида чақалоқ туғилмасдан олдин унинг бўлажак турмуш ўртоғи ким бўлишини аниқ эканлиги учрайдиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Аммо, гарчи чақалоқнинг келгуси тақдири кимдир томондан аввалдан ҳал бўлганига қарамай, бу унинг ҳаёти айнан шу тарзда кечади деб бўлмайди. Чунки, барибир ҳар бир инсон ўзининг ҳаётий йўлини танлаш ҳаққи бор.

Лекин, деярли икки минг йил аввал дунёмизга бир Чақалоқ келди. Ва бу Чақалоқ, биздан фарқли равишда, дунёмизга келиш мақсадини аллақачон билган эди. Унинг ҳаётий мақсади таҳсинга лойиқ дейиш мушкул. Чунки У ўлиш учун дунёга келди. Бундай ҳаётий мақсадини олижаноб деб тилимиз етмайди-ю, лекин Исо Масиҳ учун дунёмизга келиши, ҳар биримиз учун Ўз жонини бериши ва бу билан ҳаммамиз учун муҳим бўлган нажотини совға қилишидан юқорироқ ва устунроқ мақсади йўқ эди. Исо бунинг ҳаммаси, бизлар У учун муҳим ва қадрли бўлганлигимиз боис, амалга оширди.

Мен ҳозир Мавлуд Байрами доирасида янграётган ва ҳаммага маълум бўлган воқеаларда тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Шахсан мени кўпроқ бошқа нарса ҳайратга солмоқда, яъни Исо Масиҳнинг Ўзида Илоҳий ва одамий табиатлари мўъжизали, сирли ва ақлга сиғмайдиган тарзда бирлаштирилган эди. Бундай мўъжизани дунёмиз азалдан гувоҳ бўлмаган эди, ва энди ҳеч қачон гувоҳ бўлмаса керак.
Шунинг учун бу Байрам шахсан мен учун муҳим саналади. Мени кўпроқ шу байрам давомида содир бўлаётган баъзи бир кўнгилочар нарсалари ёки болалар учун мўлжалланган махсус дастурлар эмас, балки Исо Масиҳ орқали Самовий Отамиз бизга яқинроқ бўлди деб, шу факт мени анча руҳлантиряпти. Қудратли Ҳудо инсон бўлиб дунёга келди, ва Ўзининг ердаги ҳаётини чақалоқ сифатида бошланди. У шинам ва ҳашаматли саройларда эмас, балки молларга мўлжалланган хонасида туғилди. У шу йўлни мен учун босиб ўтди. Сен учун. Ва ҳаммамиз учун.

Бу байрам ҳаммамиз учун ўзгача бўлсин! Бизлар бугун хурсанд бўлмасак бўлмайди, чунки ўз вақтида шу байрам бутун Коинот учун аҳамиятли бўлиб қолди, ҳамма фаришталар ва Ҳудонинг мавжудотлар учун. Аммо ўша пайтда бир нечта чўпонлардан ва шарқдан келган мунажжимлардан ташқари бошқа ҳеч бир одам ушбу воқеага жиддий эътибор қаратмади. Лекин бу Мавлуд мўъжизаси бизлар учун содир бўлди. Келинг, шу байрам бизларнинг эътиборидан четда бўлмасин, ва бу кунда хурсанд бўлайлик! Зеро,Исо Масиҳ энди чақалоқ эмас-у, балки Самовий Тахтда ўтирадиган ва шон-шуҳратга сазовор бўлган Қудратли Подшоҳдир. Истардимки, буюк Тангримиз юракларингизда муносиб ўрнига эга бўлсин, ва бу билан ҳаётингизга Самовий марҳаматлар булоғини очиб берсин!
268 views07:25
Ochish/sharhlash
2019-08-06 12:00:39 Мир Вам!

Радуйтесь всегда в Господе (Фил.4:4)
Новая подборка христианских каналов от @PodborkaChristian

@Zionyouth – Развитие, инструменты и все необходимое для плодотворного служения молодому поколению.

@christliche_medien – Christliche Medien ist ein Kanal auf dem verschiedene Christliche Kanäle für Hörbücher, Predigten und Lieder, Hörspiele... finden, портал христианских каналов.

@FatherAzik – канал о жизни отца шестерых детей.

@BibleBlog – Размышления по книгам священного Писания в хронологическом порядке. Теперь становится понятно, откуда гениальные люди человечества черпали свои глубинные мысли и вдохновение.

@rcr_ru – служение Студии РХР: живые свидетельства, проповеди Ярла Пейсти, ГРАНЬ и другое.

@ibsucentr – канал о Божьей любви, свободе во Христе, духовном росте, а также христианская музыка.

@Crimea2017 – Библейские пророчества в деталях, захватывающие символы книг Даниила и Откровения, авторские иллюстрации.

@lecanzonideicristian2 Христианская музыка, клипы. Есть возможность сделать свои авторские песни.
688 views09:00
Ochish/sharhlash
2019-07-25 08:00:53 #савол_жавоб sahifasi

Давоми
661 viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash