Get Mystery Box with random crypto!

​​ПАРЕТО ТАМОЙИЛИ. Бугун мен сизларга қизиқарли бир тамойилни | Yangi Hayot

​​ПАРЕТО ТАМОЙИЛИ.

Бугун мен сизларга қизиқарли бир тамойилни эътиборинга келтирмоқчиман. Шу тамойилни ҳар қандай ўзини ҳурмат қиладиган тадбиркор, психолог, ва ҳаттоки жисмоний тайёргарлик билан шуғулланадиган мураббий билади. Бу тамойил “Парето тамойили” номи билан машҳур.

Бу тамойил ҳақида мен ортиқча сўзларсиз ва ибораларсиз, жуда ҳам қисқа ва лўнда, ва шу билан бирга тушунарли тарзда айтишга ҳаракат қиламан. Парето тамойили – бу эмпирик қоидаси (яъни, маълум бир тадқиқотлардан сўнг келиб чиққан қоида), бу номи италиялик машҳур социолог ва иқтисодиётчи Вилфредо Парето шарафига номланган эди. У ўзининг баъзи кузатувлардан сўнг, Италиянинг 80 фоиз бойликлари 20 фоиз аҳолисининг қўлларида жамланган экан, деган ҳулосага келди. Ундан кейин у шундай нисбатини ҳаётнинг кўпгина жабҳаларда аниқлаб топган. Ҳаттоки, у аниқлаб олдики, у экилган нўхатнинг 80 фоиз ҳосилини фақат 20 фоиз энг ҳаётчанлик нўхатнинг кўзоқлари берган эди.

Аслида, Парето тамойили ҳаётимизнинг кўпгина жиҳатларимизда кўришимиз мумкин. Масалан, ҳар бир тадбиркор бизнесдан 80 фоиз фойдасини ўзининг 20 фоиз доимий мижозлардан олмоқда. Парето тамойили бизларнинг эҳтиёжларимизнинг даврасини торайтирмоқда, ва агар бизларнинг эҳтиёжларнинг оз миқдорида қаноатлантирсак, бизнинг ҳаётимиз сифати 80 фоизга самаралироқ бўлади. Бошқа сўзлари билан айтганда, оз миқдордаги доимий ва керакли ҳаракатлар якунда кўп миқдордаги натижасини бериши мумкин.

Шу тамойил руҳий ҳаётимизга қанчалик тўғри келяпти? Руҳий ҳаётимизда ҳам 80/20 нисбатини топсак бўладими?

“Кичик ишда садоқатли бўлган одам катта ишда ҳам садоқатли бўлади” (Лқ. 16:10)

Аслида, муваффақиятли руҳий ҳаётининг сири бизлардан оз миқдордаги ҳаракатларни талаб қилмоқда. Агар бизлар кунида камида бир соат Худо билан мулоқотга ажратадиган бўлсак, бу бизнинг кунимизга жиддий таъсир ўтказмоқда, ва кўпгина ҳал бўлмайдиган масалаларга уларни ҳал қилиш йўлларни очиб бермоқда. Хизматимизда ҳам оз миқдордаги ҳаракатлар нафақат хизмати ўзини силжитмоқда, балки бизларга ҳам ижобий таъсирни ўтказмоқда, ва бизларнинг интеллектуал, руҳий салоҳиятларда ва бошқа жабҳаларда ривожлантирмоқда. Кичик ишларда садоқатлик бизларнинг руҳий мушакларни шуғуллантиряпти, ва бизларга ундан ҳам катта имкониятларга йўлни очиб бермоқда.

Кичик ишларда садоқатлик – бу ҳаётимизнинг устувор тамойилидир. Биз ўз ҳаётимизни нимага асосланаётганимиз анча муҳимдир. Дониёр пайғамбарнинг ҳикоясида менга ёқадиган нарса шуки, Дониёр пайғамбари ёш бўлишга қарамай, шоҳона егуликдан ва шаробдан булғанишни ҳоҳламади. Кичкина қарор, деб туюлиши мумкин. Лекин айнан шу қарор унинг руҳий ҳаётидаги муваффақиятларга асосий омили бўлди. Кичик бўлсада, лекин Худо томонига йўлланган қадам – бизнинг бўлажак фаровон ҳаётининг кафолатидир. Парето тамойили аслида Худонинг тамойилидир. Кичик ишларда садоқат бўлган одам кўпгина муваффақиятларга эриша олади.