Get Mystery Box with random crypto!

​​#савол_жавоб саҳифаси. Савол: Ассалому алейкум! Мен ўзим То | Yangi Hayot

​​#савол_жавоб саҳифаси.

Савол: Ассалому алейкум! Мен ўзим Тожикистонданман. Ҳозир мен руҳий курашни бошдан кечиряпман. Мен ва фарзандларим иймонлимиз, лекин эрим бундай эмас. Шу боис оиламда ҳозир катта муаммолар бўляпти. Эрим менга агар черковинга борсанг, уйдан ҳайдаб юбораман деяпти. Мен ажрашмоқчи эдим. Лекин Худога ибодат қилганимда, Худо менга йўқ деди. Лекин эрим ҳамон бизга черковга боришга йўл қўймаяпти. Менга анча қийин, ва нима қилишимни билмаяпман. Уйда қолишим керакми? Энди нима қилиш керак ўзи?

Жавоб: Берилган саволингизга сизга у ёки бу қатъий қадам қилинг деб, ҳеч ким маслаҳат беришга ҳаққи йўқ. Гоҳ у пастор бўлсин, гоҳ у психолог бўлсин, ҳаттоки сизнинг яқин дўстингиз ҳам бундай ваколатга эга эмас. Чунки бу сизнинг оилангиз ва ташқаридан ҳеч ким аралашишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун, мен ҳам сизга бирор маслаҳат бериш шошилмайман, фақат сиз учун ибодат қилишим мумкин.

Сиз билан нима бўлаётганини яхши тушунаман, чунки ўзимизда Ўзбекистонда шундай ҳолатлар кўп учрайди, қачонки оилада эри иймонсиз, хотини эса иймонлидир. Мен ўзим Адвентист Черковга тегишлиман, ва Черковимиз фақат қуйидаги ҳолатларда оиласининг ажрашишига рози бўлиши мумкин (лекин тавсия қиляпти, ёки рухсат беряпти дегани эмас, лекин рози бўлиши мумкин)

1) Агар оилада хиёнат ҳолати рўй берган бўлса
2) Агар оилада аёлга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учрайдиган бўлса, ва масалан рафиқасининг ҳаётига ҳақиқатан ҳам хавф остида бўлаётган ҳолатида.


Қолган барча ҳолатларда “оила – бу нафақат ерда, балки осмонда тузилган аҳддир." Ва агар сизнинг ибодатингизга Худо “йўқ” деб жавоб берган бўлса, ва эрингиз билан ажрашишга йўл қўймаётган бўлса, демак Худо биладики, сиз шу синовдан ўтишга қодирсиз. Муқаддас Каломида шундай сўзлар бор:

“Сизлар тушган васвасага бошқаларнинг ҳам бошига тушган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун керакли пайтда васвасадан қутилиш йўлини ҳам беради.” ( 1 Кор. 10:13)

Агар Худо сизга эрингиз билан ажратмаслик керак деб айтган бўлса, демак У биладики, ичингизда у синовдан ўтиш учун барча жиҳатлар ҳам, кучлар ҳам бор. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, Раббимиз эрингизни севади, ва Ўз умрини сизнинг эрингиз учун берган эди. Шунинг учун, Унинг истаги, айнан сиз орқали эрингизга Хуш Хабарни очиб бермоқчи экан. Ким билади, балки эрингиз бир вақт келиб Исога ўз юрагини очиб берар, ва оилангизда умуман бошқача муҳит бўлиши мумкин. Ўз томондан, мен сиз учун ибодат қилишга тайёрман, ва сизга Худойимиз шу қийин ҳолатингизда сабр-тоқат ва куч-қувватини берсин, ва Эгамизга ишонишни бас қилманг! Берилган саволингизга жавобим шу.

ЭСЛАТМА. Каналда #савол_жавоб саҳифаси мавжуд ва сизлар қизиқтирган саволларингиз билан менга мурожаат қилишингиз мумкин. Саволларингиз бор бўлса, пастдаги “савол бериш” туғмачасини босинг!