Get Mystery Box with random crypto!

Кеча, 10-май куни БМТнинг Бош Ассамблеяси Фаластинни БМТга аъз | 🎥UZvideo | Расмий

Кеча, 10-май куни БМТнинг Бош Ассамблеяси Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Энди навбат БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига. Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича, энди Хавфсизлик Кенгаши овоз бериши керак. Исроил қаттиқ жазавада.

Шу пайтга қадар Фаластин БМТда тўғридан-тўғри ташаббус билан чиқиш, бевосита овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Доим бошқа давлатлар орқали чиқар эди. Бош Ассамблея овози билан Фаластиннинг ҳуқуқлари кўпайди.

Энди, агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам “Хўп” деса, Фаластин тўлиқ аъзо бўлади. Ўтган сафар фақат АҚШ вето қўйган эди. Лекин, АҚШ ҳам “Биз Фаластинни аъзо бўлишига қарши эмасмиз, келишув тарафдоримиз” дея, Исроилга босим қилган эди: “агар мен ҳам овоз берсам – аҳволинг оғирлашади, шунинг учун айтганимни қил” дегандек...

Ҳар ой Исроилнинг тарихий вазияти оғирлашиб бормоқда. Менимча, яқин ойлар ва йилларда Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлади. Ва Исроилнинг босқинчи, тажовузкор давлат сифатидаги аҳволи янада оғирлашади.

Камолиддин Раббимов

ЖУДАЯМ ТЕЗКОР КАНАЛ
https://t.me/+S3Brd9bZgOplOWQ6