Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 22-26 август кунлари Жиззах вилояти Зарбдор тума | Uzttnews (Ўзбекистон ва жаҳон стол тенниси янгиликлари)

Жорий йилнинг 22-26 август кунлари Жиззах вилояти Зарбдор туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича 2007-2008, 2009-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи соврини учун вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Жиззах вилоятидаги туман ва шахар терма жамоаларидан ташқари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятларидан 160 га яқин ёш ракетка усталари иштирок этишди.Мусобақа шахсий, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий тизимда ўтказилди.

Натижаларга кўра: Умумжамоа хисобида

-ўрин Самарқанд вилояти;

-ўрин Жиззах вилояти;

- ўрин Сидарё вилояти

жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@uzttnews