2023-01-24 17:02:20
2022 йилда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг кўп улгуржи савдо амалга оширилгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси 2022 йил январь—декабрь ойлари бўйича улгуржи савдо айланмасини эълон қилди.
Мамлакат бўйича улгуржи савдо айланмаси 247 трлн сўм, яъни 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларига нисбатан 26,8 фоизга ўсган.
Таркибий қисмлари 73,7 фоиз микрофирма ва кичик корхоналари ва 26,3 фоиз йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келди.
Кичик бизнес субъектларининг улгуржи савдо айланмасидаги улуши 182 трлн сўмни ташкил қилган. Бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 29,8 фоизга ўсишни англатади.
Товар айланмасида энг юқори улуш Тошкент шаҳрида — 59,5 фоиз. Кейинги ўринларда Тошкент (7,6 фоиз) ва Фарғона (5,8 фоиз) вилоятларига тўғри келади.
@UZTIMES_01 Воқеалар ривожини биз билан билиб боринг!
19 views14:02