Get Mystery Box with random crypto!

ОИТС, МАЪНАВИЯТ ВА ЖИНОЯТ Оммавий ахборот воситаларида охирги | Блог о ВИЧ/СПИД/ИППП, безопасной и здоровой миграции (рус/узб)

ОИТС, МАЪНАВИЯТ ВА ЖИНОЯТ

Оммавий ахборот воситаларида охирги пайтларда турли вилоят ва шахарларда илгари Орттирилган иммунтанқислиги вируси (ОИВ/ВИЧ) билан оғриган ва ОИТС маркази рўйхатида турган беморлар турли одамларга ОИВни жинсий йўл билан қасдан юқтирганлиги айблови билан жиноий жавобгарликка тортилаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез учраяпти.

Менга бундай хабарлар ОИВ профилактикаси борасидаги масъулият соғлиқни сақлаш тизими қўлидан Ички ишлар вазирлигига ўтиб кетганини англангатдек ва соха муаммоларида беморларнинг ўзини айблашга ўтилгандек туюлмоқда.

Ўзбекистонда ОИВ профилактикаси қолдими ўзи? Ёки...

Эркак ва аёлларимизга мурожатим: оиладан ташқарида жинсий хирсингизни тийиб ололмасангиз, ҳеч бўлмаганда презервативдан мунтазам фойдаланиб, касалликдан ўзингизни асранг. Шундан кейингина "фалонча менга қасдан вирусни юқтирди", деб масъулиятдан қочишга хожат қолмайди...

@DoctorBoltaev