2022-07-20 12:27:47
Ортига ривожланиш яширилган эшикнинг қулфини очиш учун керакли калитлардан бири ҳақида
Хуллас кеча Амазон сайтидан деярли 10 долларга электрон китоб сотиб олдим. Кейин братлар ёзишяпти ва файл юборишяпти, мана ака шу китобни текини деб. Индамадим.
Яндекс Мусиқага обунам бор, ойига 15 минг сўм тўлайман, братлар айтишяпти ва файл юборишяпти мана ака взлом қилинган версияси бутун умр текин деб. Индамадим.
Братларим, мен ўзим ҳам ҳамма нарсани текинини қаердан ва қандай топишни жуда яхши биламан. Аммо бугун тўлов қобилиятига эгаман, уже катта кишиман. Менга жа уят бўлиб кўринади шу пулли нарсаларни текин хонасини хитрлик йўллари билан олиш. Болаларимга нон олиш ўрнига мусиқа эшитганим йўқ, ёки онамга дори ўрнига китоб ўқиганим йўқ. Шароитим бор, нега текин фойдаланишим керак?
Аслида, мана шу пулли сайтлар, пулли китобларга биз тўлаган пуллар соҳани янада ривожланишига, бизни ҳаётимиз янада қизиқарлироқ бўлишига ёрдам беради. Минглаб одамлар шундан ойлик олади, миллионлаб пуллар соҳаларга қайта инвестиция қилинади. Интеллектал мулк муқаддаслиги бу ҳар қандай соҳада яратилган янги лойиҳаларни ўлиб қолмаслигига олиб келади.
Бизда ёш ёш йигит қизлар зўр стартап лойиҳалар ўйлаб топишади, мурожаат қилиб маслаҳатлар сўрашади, ака бизни халқимизда бунга қизиқиш бўлармикин, обуна сотиб олармикин деб сўраб қолишади. Албатта оладиганлар бўлади дейман. Дейману... Ичимда бизда яна бу лойиҳангни текин ишлатишни истовчилар ҳам кўп бўлса керак деб ўйлаб қоламан...
Интеллектуал мулкнинг даҳлсизлиги, унга ҳар қандай хусусий мулк каби қараш онгимизда шаклланар экан, бу ривожланишимиз беркитилган эшикнинг асосий калитларидан бири бўлиб қолади.
nurbekalimov
602 views09:27