Get Mystery Box with random crypto!

​​Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кр | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

​​Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–55-сон, 20.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:

мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади;

имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;

кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади;
чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;
“етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

2022 йил 1 мартдан кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

#uzlidep #oilaviytadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube