Get Mystery Box with random crypto!

Томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тиз | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратилади

"Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори шу йил 16 декабрда эълон қилинди.

Мазкур қарор:
томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш;
ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш;
томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш;
ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш борасида аниқ чора ва тадбирларни назарда тутади.

Мазкур қарорда томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилтирилиши белгиланган.

Бу маблағлар тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, томорқачилик лойиҳаларини кредитлаш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида белгиланган шартлар асосида:

а) томорқа ер эгаларига:

қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;

кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;

полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик
учун кредит ажратилади;

б) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Бунда, “Томорқа хизмати” МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича Жамғарма маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади;

в) етакчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар:

томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

@a_xaitov