Get Mystery Box with random crypto!

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган аҳоли тоифаси | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган аҳоли тоифаси маълум қилинди

Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси йиғилишида, коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.

Шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:

65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;

сурункали касалликлари бор шахслар;

тиббиёт ходимлари;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;

аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA