Get Mystery Box with random crypto!

Смарт #3 купе-кроссовери. Хитойда Смарт #3 кросс-купеи тақдим | UZINCAR🇺🇿

Смарт #3 купе-кроссовери.

Хитойда Смарт #3 кросс-купеи тақдим этилди, Ўлчамлари 4400х1844х1556 мм, ғилдирак базаси 2785 мм. Бу Смарт тарихидаги энг катта модел. Смарт #1 кроссоверидан нафақат ўлчами, балки қиялик томига эга динамик кузов дизайни билан ҳам фарқланади.

Ғилдиракларнинг максимал диаметри 20 дюймни ташкил этади.
Ичкарида катта медиатизим экрани (12,8 дюйм) ва ихчам рақамли асбоблар панели мавжуд. Қимматбаҳо версияларда 10 дюймли проексияли дисплей, 1,3 квадрат метр панорамали том, симсиз зарядлаш ва 3-томон истеъмолчиларни борт батареясига улаш имконияти мавжуд.

Смарт #3 нинг асосий версияси фақат 272 от кучига эга электр моторли орқа ғилдираклар бошловчи бўлади. Brabus версияси эса икки двигателли тўлиқ ғилдираклар бошловчи, умумий қуввати 428 от кучи, пол остида 66 кВт қувватга эга литий-ионли тортиш батареяси ўрнатилган. Қувват захираси 500 дан 540 км.гача.

Барча янги смартлар Хитойнинг Geely заводида ишлаб чиқарилади ва Европада 2024 йилда пайдо бўлади.

@uzincar - Каналимизга аъзо бўлинг!