Get Mystery Box with random crypto!

Geely янги Boyue Cool кроссовери - Geely Atlasни намойиш этди | UZINCAR🇺🇿

Geely янги Boyue Cool кроссовери - Geely Atlasни намойиш этди.

Хитойда Geely Atlas маҳаллий Geely Boyue номи билан сотилади. Ўтган йили иккинчи авлод кроссовери тақдим этилган эди, лекин биринчи бўлиб Geely Boyue Coolнинг кенгайтирилган версияси чиқди. Ҳозир Geely янги Boyue Cool кроссоверининг оддий версияси тайёрламоқда.

Boyue Cool ва Boyue L бир хил услубга эга. Бироқ уларнинг ўлчамлари ҳар хил. Ғилдирак базаси 2701 мм ва 2777 мм, кроссоверларнинг узунлиги 4510 ва 4670 мм, кенглиги 1865 ва 1900 мм, баландлиги эса мос равишда 1650 ва 1705 мм.

Асосий позициясида фақат 1,5 турбо тўртлик (181 от кучи, 290 Нм), етти босқичли олдиндан танланган "робот" узатмалар қутиси ва олд ғилдиракли тортувчи бўлади.

Geely Boyue Cool кроссоверининг премераси апрель ойида бўлиб ўтади.

@uzincar - Каналимизга аъзо бўлинг!