Get Mystery Box with random crypto!

Беларусдан IT-мутахассисларнинг ёппасига қочиши Лукашенкони ни | UZIMEI tizimi haqida hammasi

Беларусдан IT-мутахассисларнинг ёппасига қочиши Лукашенкони ниҳоят ташвишга сола бошлаган. Ўзбекистон ҳам уларга афзаллик кўрсата олмаяпти.

Лукашенкога Беларусь айтишникларсиз тамом бўлиши ҳақида рапорт беришган.

2020 йилгача, токи Лукашенко ҳокимиятни сайлов натижаларини сохталаштириб эгаллаб олмагунча "Парк высоких технологий" номли миллий IT парк Беларуснинг юзи ва шарафи бўлган. Паркда минглаб мутахассислар ҳар йили бир неча миллиард долларлик дастурий маҳсулотлар яратишда ва экспорт қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келишган. Беларуслик айтишник масалан, россиялик айтишникдан қимматроқ котировка қилинган.

2020 йил сайлови натижалари сохталаштирилгач ва айниқса Украинага агрессия Лукашенко тарафидан фаол қўлланилаётганлиги мамлакатдан юқори малакали айти мутахасисларининг жадал қочиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Сўровларга кўра, ҳар учта айтишникнинг биттаси Беларусни тарк этиб бўлган, қолган 30%и қочиш режаларини тузмоқда. Беларуснинг тарк этган ва қочишни режа қилаётганларнинг 60%дан зиёди Senior ва Lead тоифасидаги топ мутахассислардир.

Кетган ва кетиш жараёнидаги Беларуслик айтишникларнинг 37,2%и Польшани, 25,5% ва Грузияни ва 8,4%и Литвани танлаган. Ўзбекистонга кетган ё кетишни истаганлар 3,9%ни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонга қочиб келаётган беларуслик айтишникларнинг серқуёш ўлкамиз ва ундаги шароитлардан бошлари осмонга етаётгани йўқ. Секин интернет, блокланган тармоқлар, VPN ишлатишга мажбурлик, прописка ва рўйхатдан ўтиш муаммолари, ўзбекларниям, меҳмонларниям қон қақшатаётган IMEI балоси, қиммат ижара, сифатсиз йўл ва жамоат инфраструктураси беларуслар олаётган ижобий эмоцияларни босиб кетмоқда. Шу маънода беларуслар, хусусан мен билан мулоқотда бўлганлар ҳам Ўзбекистонда кўп қолмоқчи эмас, биринчи имконият ва яхшироқ таклиф пайдо бўлиши билан улар серқуёшимиздан суришмоқчи.