Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқлардан бироз узоқлашишни тажриба қилиб кўрингла | @UzgenHabar

Ижтимоий тармоқлардан бироз узоқлашишни тажриба қилиб кўринглар. Уни ичидаги нарсаларни ўтказиб юбормаганингиз аниқ, лекин ундан ташқаридаги ҳаётда кўп нарсаларни ўтказиб юборгансиз.
– Ўзингиз сезмаган ҳолда ота онангиз кексайиб қолишган.
– Ўғилларингиз ва қизларингиз тарбиясида камчиликка йўл қўйгансиз.
– Эътиборсиз бўлганингиз учун атрофингиздан дўстларингиз сизни тарк қилишган.
– Кўп фурсатлар зое бўлган, билмаган ҳолингизда қимматбаҳо вақтни қўлдан бой бергансиз.
– Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон тиловати, ота оналар билан бирга ўтириш, фарзандларга эътибор ва кузатиш, азонни эшитгач уни такрорлаб туриш, саҳар пайтидаги истиғфор, ҳар намоз сўнгидан кейин ўтириб дуо қилиш, пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ва шу каби хайрли ишлардан бебаҳра қолгансиз.

Нима учун ижтимоий тармоққа кириш текин ёки жуда арзонлиги (бепул вай- фай, бонус мегабайтлар) ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?! Содда қилиб айтадиган бўлсак, товарга пул тўламаябсизми, демак сиз ўзингиз товарсиз!

Аллоҳга омонатсиз
┉┅━❀ ❀━┅┉