Get Mystery Box with random crypto!

UzFikrim

Telegram kanalining logotibi uzfikrim — UzFikrim U
Telegram kanalining logotibi uzfikrim — UzFikrim
Kanal manzili: @uzfikrim
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 62
Kanalning ta’rifi

Xаёлимдаги фикрлар...
😂-мутойиба.
🤓-мунозара.
🤔-мулохазa.
🤐-ку́чирмачилик.
😉 Сарказм орқали фикрларимни баён қиламан халос.
☝️ Жиддий қабул қилиш шарт эмас.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-02-09 22:34:33 Ҳар қайси хотин ўз эрига таом пишириб бериши шарт, чунки Женева конвенциясига кўра ҳар қандай асир иссиқ овқат ейиш ҳуқуқига эгадир.

@uzfikrim
77 viewsedited  19:34
Ochish/sharhlash
2021-02-07 08:41:06 Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди — менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!

Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».

Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?

Facebook ижтимоий тармоғидан олинди.

@uzfikrim
135 viewsedited  05:41
Ochish/sharhlash
2021-02-03 20:11:51 Йилдирим Боязиднинг бухоролик куёви

Амир Султон Усмонлилар даврида яшаган, тафсир, ҳадис, калом олими ва мутасаввуфдир. Исми Муҳаммад бин Али ал-Ҳусайний ал-Бухорий бўлиб, лақаби Шамсиддиндир. Ҳижрий 770 (милодий 1368) йилда Бухорода туғилди. Ҳижрий 833 (милодий 1430) йилда Бурсада вафот этди. Қабри Бурсадаги унинг номи билан аталувчи жоме масжиди ёнидадир. Саййид (яъни пайғамбаримиз авлодидан) бўлиб, насл-насаби ҳазрати Ҳусайнга бориб тақалади.

@uzfikrim

Батафсил ўқиш: https://telegra.ph/Jildirim-Boyazidning-buhorolik-kuyovi-02-02
118 viewsedited  17:11
Ochish/sharhlash
2021-02-03 01:14:24 #КУЛГИ_ТАЙМ

Энг кулгили латифа бошлиқнинг ҳодимларига айтган латифасидир.

П/С Хайрли тун азизлар яхши дам олингизлар

@uzfikrim
91 views22:14
Ochish/sharhlash
2021-02-02 12:06:35 "Агар вазир кифоясиз ва подшоҳ ғофил бўлса, бир амалдорга икки ва ундан ҳам кўп амал берадилар"

Агар икки амал бир кишига берилса, бир иш доимо охиригача бажарилмаган ё камчилик билан амалга оширилган бўлади. Сабаби бир киши икки амалга керагича кўнгил бермайди ва текширганда шу амаллардан кўп камчилик топилиб киши маломатда қолади.
Шундай кишилар борки, ўнта амали бўлатуриб, яна бошқа бирор вазифани олишни истайди. Мирзолик, ҳокимлик, хазиначилик қўлидан келиш-келмаслигига андиша ҳам қилмайди. Арзийдиган муносиб кишилар ва ишбилармонлар четда қоладилар.


Низоммулкнинг "Сиёсатнома" асаридан.

@uzfikrim
106 viewsedited  09:06
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:47:03 ЎЗБЕК СУФИЙЛАРИНИНГ АЛ-ҚУДДУСДАГИ
ХОНАҚОҲИ


Фаластиндаги ал-Қуддус шаҳрининг мусулмон қисмида ўрта асрларда Ўрта Осиёлик ан-Нақшбандиййа тариқатига мансуб суфийларга қарашли бўлган аз-Зовийа ан-Нақшбандиййа номли хонақоҳ мавжуд. Хонақоҳ Мужоҳидлар йўлидан қибла, яъни жануби-ғарб томонда, ал-Ғавонима дарвозасидан ғарб томонда жойлашган. Бу хонақоҳ Ўрта Осиёлик суфийларга қарашли бўлгани туфайли аз-Зовийа ал-Бухориййа – «Бухороликлар хонақоҳи»ёки аз-Зовийа ал-Ўзбекиййа – «Ўзбеклархонақоҳи» деб ҳам аталади.

Батафсил ўқиш: https://telegra.ph/ЎZBEK-SUFIJLARINING-AL-ҚUDDUSDAGI-HONAҚOҲI-01-27
80 views18:47
Ochish/sharhlash
2021-01-31 22:08:17
BU QIZIQ?!

Yotishdan oldin ovqatlanish kunning boshqa vaqtlariga qaraganda ko'proq semirishga olib keladigan ilmiy dalillar yo'q.

@uzfikrim
70 viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2021-01-31 22:04:34 Юзаки ҳисоблаганда ҳам бугунги кунда аксарият давлат идорасининг ходими 60 соатдан 80 соатгача вақтини ишхонада ўтказяпти.

Бунинг ортидан яна қанақа ўнлаб турдаги муаммолар келиб чиқаётгани – алоҳида мавзу.

Хулоса қилсак. Адлия вазирлиги: «Иш вақти тугаган ходимнинг компьютери автоматик ўчирилади», деди ва адлия тизими ходимларини ҳимоя қиляпти. Чунки улар ҳуқуқини билади, янгича ишлай олади. Қолаверса, ишхонада тунни тонгга улаш билан самарали ишлаб бўлмаслигини тасдиқловчи минглаб асослар бор. Бу тарзда ишлаш нафақат ижтимоий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

Юқоридаги савол: жамиятни тартибга солувчи низом ва меъёрлар бор. Нега биз унга амал қилмаймиз? Ёзилмаган қоидалардан чиқиш вақти келмадими?

Исомиддин Пўлатов
97 views19:04
Ochish/sharhlash
2021-01-31 22:04:34 Келинг, бир мисол. Бизда мажбурий меҳнат тугатилдими? Аниқлаштириб оламиз, мажбурий меҳнат деганда кўпинча нимани тушунар эдик?

Талабадан тортиб профессоргача, мактаб директоридан тортиб халқ таълими бошқармаси бошлиғигача пахта даласига чиқишини мажбурий меҳнат деб тушунганмиз. Ўқитувчиларинг катта йўл ёқасига чиқиб кўча тозалашини ҳам мажбурий меҳнат деб билганмиз. Қайсидир каттанинг «эркатойи» қурувчи мақомини олиб, аслида шифокор-у ўқитувчиларнинг намунавий уй қуришини, истироҳат боғи барпо этишини қабул қилолмаганмиз. Бизнинг наздимизда шу каби ҳолатлар мажбурий меҳнат эди.

Энди бундай сценарийга тоқат қилолмайдиган даражага етдик, англаб қолдик яхши иш эмаслигини. Бу инсон ҳуқуқларига, қонунларга, конституцияга қаршилигини тушундик, хорижликлар олдида уят бўлмаслигига ҳаракат қила бошладик.

Бир қарашда, пахта теримидаги мажбурий меҳнат анча камайди, ўқитувчи ва шифокорларга кўча тозалатишга энди унча-мунча раҳбарнинг журъати етмаяпти... Демак, мажбурий меҳнатни енгдикми?

Мана шу жойда бизнинг мажбурий меҳнат ҳақидаги тушунчамиз пахта даласидан бу ёққа келмагани ойдинлашади.

Чунки мажбурий меҳнат – фақат кўча супуриш, пахта териш дегани эмас.

Ярим тунгача ишлаш, ўзига тегишли ва тегишли бўлмаган масъулиятни зиммасига олишнинг барча турлари – мажбурий меҳнатдир.

Фараз қилинг, ҳокимият ёки солиқ ходими соат кечки 21–22га қадар ишлаяпти. Бугун бу табиий, аниқроғи табииймас, одатий жараён албатта. Демак, у эрталаб кечи билан соат 9:00да ишга келган бўлса, суткасига 12–13 соат ишхонада бўляпти. Бу ҳолат йиллар давомида ўзгармай келяпти.

Аччиқроқ бўлса ҳам юз минглаб кадрлар шу тартибга (тартибсизликка) ўрганди. Фарзандлари катта бўлди, бўляпти, уларга ажратган вақтини жами ҳисоблаб чиқсангиз, ишга сарфланган вақтининг ўндан бирича бўлмайди.

Бу мажбурий меҳнат бўлмай нима?

Ҳокимият ёки исталган давлат идораси мутахассиси эътирозини кимга билдириши мумкин? Раҳбарига айтолмайди, айтса, ишдан кетади ёки олабўжи бўлиб кўринади.

Борингки, бироз ҳуқуқини билган ходим меъёрдан ортиқ ишлаётгани, меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилиши мумкин. Хўп, бу инспекция нима қила олади? Мурожаат қилинсагина бориб ўрганади, расмийлаштиради ва раҳбарни жазолайди. Масалан, ҳоким ёки солиқ бошлиғини ходимларни кўп ишлатгани учун огоҳлантиради.

Энди савол, ҳокимнинг ҳуқуқини ким ҳимоя қилади? У ҳам инспекцияга мурожаат қилиши керакми? Чунки ҳоким бўлса ҳам ҳуқуқлари поймол бўляпти-да. Иш вақти, соати белгиланмаган бу раҳбарнинг ҳам. Ҳоким ҳам ўзидан юқорида ишлайдиган тизимга бўйсунади. Ўзи истамаган тақдирда қўл остидагиларни ортиқча меҳнатга мажбурлайди. Жараён шу тариқа кенгайиб бораверади.

«Йўқ, ҳокимлар ўзи бошқараётган ҳудуднинг отаси, у кўпроқ ишлаши керак, масъулияти ҳам шунга яраша бўлиши лозим», ҳам дейлик. Унда нега ишхонада ҳокимнинг бир ўзи қолиб, бошқаларга жавоб бериб юборилмайди?

Дарвоқе, эътибор қилган бўлсангиз, карантин давридагина кўпчилигимиз Давлат меҳнат инспекцияси деган ташкилот борлигини сездик. Чунки ҳукумат даражасидаги огоҳлантиришлар, давлат раҳбарининг ташаббуси билан бу инспекция ҳаракатга келди. Ишчи-ходимлар шошиб қолди ўша вақтларда. «Наҳотки, мен ҳам ўғлимни ухлаб қолмасдан бироз ўйната оламан? Наҳотки, ўз устимда ишлайман, имкониятларимни ошираман, тил ўрганаман, китоб ўқийман, ота-онамга вақт ажратаман», деб боши айланиб кетди.

Афсус, кўп ўтмай «механизм» яна эскича ишлай бошлади. Ҳаммаси жой-жойига тушди. «Инспекция келди», деб банк бошлиғи бинонинг орқа эшигидан ходимларни қочириб юбормайдиган бўлди. Эркин, керак бўлса яна кечаси ётиб олиб ишлаяпти. Ахир ўрганган-да!

Англашиладики, тизимнинг ўзи аввал бошдан чалкаш ва тушунарсиз. Ҳамма билади, англаб туради, аммо аввалгидек давом этаверади.

Дарвоқе, Меҳнат кодексининг 115-моддасида ходим иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Энди бирор давлат ташкилотининг ишда бўлиш вақтини рақамларда ҳисоб-китоб қилинг ва ҳар куни ёзилмаган қоидаларга кўра қанча ходим-у раҳбарларнинг меҳнат ҳуқуқлари поймол бўлаётганини тасаввур қилаверинг.
91 views19:04
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:04:55
- ЙПХ ходими жаримангиз бор деб автомобилингизни жарима майдонига олиб киришга хақлими?

- Йўқ, агар жаримага тушганингизга 60 кун бўлмаган бўлса, шунингдек 60 кундан ошган бўлса хам қўлида ваколатли органнинг ёзма кўрсатмаси бўлмаса жарима майдонига олиб киришга хақи йўқ

Дўстларга улашинг, кўпчилик билмаяпти

Аъзо бўлинг @uzfikrim
148 viewsedited  14:04
Ochish/sharhlash