Get Mystery Box with random crypto!

Коронавирус: Ўзбекистонда «омикрон» штаммининг дунё бўйича омм | UzDoctor

Коронавирус: Ўзбекистонда «омикрон» штаммининг дунё бўйича оммалашаётган янги мутациядаги варианти тарқалмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди:


Республика бўйича рўйхатга олинган касалликларнинг ёшма-ёш таҳлили: 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 3-4 фоизни, 15-19 ёшдагилар 2-3 фоизни, 20-29 ёшдагилар 24-25 фоизни, 30-39 ёшдагилар 16-17 фоизни, 40-49 ёшдагилар 14-15 фоизни, 50-59 ёшдагилар 9-10 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 16-17 фоизни ташкил этмоқда.

Касаллик манбаи, жумладан: 35-40 фоиз ҳолатда — оиладан, 15-20 фоиз ҳолатда — бемор кўшнилари ёки қариндошларидан, 7-8 фоиз ҳолатда — жамоат жойларида, 5-8 фоиз ҳолатда — иш жойида юқтириб олингани аниқланган.

Мамлакатимизда коронавирусга қарши эмлашда қўлланилган жами вакциналар сони 57,7 миллион дозадан ошди.

@uzdoctors - kanalini kuzatib boring.