Get Mystery Box with random crypto!

UzPressa

Telegram kanalining logotibi uzbpressa — UzPressa U
Telegram kanalining logotibi uzbpressa — UzPressa
Kanal manzili: @uzbpressa
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.50K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 Эксклюзив янгиликлар ва муҳим воқеалар, шунингдек тезкор расмий хабарлар манбаси
Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @uzpressaadmin

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-30 14:46:16 Айрим манбаларга кўра, бугун яна бир қатор тайинлов ва истеъфолар рўй беради.

Ташқи ишлар вазири лавозимидан бўшаган Владимир Норов Марказий Осиё институтига раҳбарлик қилади.

Жамшид Ходжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутиляпти. Эндиги тартибга кўра, у бир вақтнинг ўзида бошқа вазирликка раҳбарлик қила олмайди.

Шу боис унинг ўрнига Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлиши кутиляпти. У шу пайтга қадар ушбу вазирликда биринчи ўринбосар эди.

Шунингдек, Олий таълим вазири ҳам ўзгаради. Ушбу лавозимга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тайинланиши айтилмоқда.

Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилилади. У камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланиши муцмкин.

Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Бунгача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳилола Умарова Уктамовна мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлиши кутилмоқда. Ҳозиргача у Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шерзод Давлятович Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. У ҳозиргача Давлат солиқ қумитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Фармацевтика агентлиги раҳбари ҳам ишдан олиниши мумкин.

UzbPressa.t.me
272 views11:46
Ochish/sharhlash
2022-12-30 14:12:40
Бугун, 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатий тақиқланди

UzbPressa.t.me
329 views11:12
Ochish/sharhlash
2022-12-30 14:04:22
Адлия вазири яна иккита вазирлик қўшилиши мумкинлигини истисно қилмади

28 декабр куни АОКАда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича президент фармони ва қарори мазмун-моҳияти бўйича қатор вазирлик, идора ходимлари билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда адлия вазири Акбар Тошқулов ҳам қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

«Ислоҳотлар бир мартада бўладиган иш эмас, улар доимий давом этади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлигини айтяпсиз, маълум бир босқичдан кейин [бу икки вазирлик] қўшилиши мумкин. Ёки яна бошқа вазирликлар қўшилиб, ихчамлашиши мумкин» - дея таъкидлаган адлия вазири.

UzbPressa.t.me
297 views11:04
Ochish/sharhlash
2022-12-30 13:49:21 Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

UzbPressa.t.me
379 views10:49
Ochish/sharhlash
2022-12-30 13:35:05
Euronews каналида Ўзбекистонга сармоя киритишга чорловчи видеоролик кўрсатилмоқда. Ярим дақиқалик роликда Ўзбекистон ҳақида тасаввур уйғотишга ҳаракат қилинган, Ўзбекистон табиати, қадимий, замонавий ўзбек шаҳарларида яшаётган одамларимизга алоҳида урғу беришган.

UzbPressa.t.me
282 views10:35
Ochish/sharhlash
2022-12-30 13:17:55 Блогер ва турли ҳил телеграм каналлари муаллифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги кадрлар ўзгариши бўйича ўз тахминларини билдиришмоқда.

Mufasa нинг тахминича, Ҳилола Умарова Уктамовна мактабгача ва мактаб таълими вазири бўларкан. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига эса Алишер Саъдуллаев тайинланади.

Pressuzb нинг ёзишича, Шерзод Давлятович Қудбиев иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. Беҳзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда.

UzbPressa.t.me
397 views10:17
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:45:52 davletovuz нинг хабар беришича, Ачилбай Раматов, Жамшид Қўчқоров, Жамшид Ходжаев Бош вазир ўринбосарлари сифатида фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, Бош вазирнинг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ҳам ўринбосари лавозими сақлаб қолинади.

UzbPressa.t.me
349 views09:45
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:20:19 Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

UzbPressa.t.me
355 views09:20
Ochish/sharhlash