ҲАФТА КУНЛАРИДАЙ ЎТАДИ УМР
Умрим худди ҳафта кунлари –
Бошланмасдан тез тугар бари!
Душанба кун – чақалоқ даврим,
Эсим билмай ўтган кунларим.
Сешанба кун – болалик кунлар,
Юрак тўла оппоқ орзулар.
Чоршанба кун ўтди ўсмирлик,
Шеър йигитлик, оз-моз шоирлик.
Ҳозир гўё пайшанба туним,
Топгандайман ҳаёт мазмуним.
Эрта жума, кейин дам олиш...
Турпоқ бўлиб тупроқда қолиш.
...Ҳар бир куним гавҳарга дўнар,
Азиз вақтни рози этсам гар.
21.08.2022 йил
*** https://t.me/uzbektoshijodi