Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонликлар Қатарга ҳам бориб ишлаши мумкин бўлади Қатар | UZBEKONA | Расмий канал

Ўзбекистонликлар Қатарга ҳам бориб ишлаши мумкин бўлади

Қатар меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Марри ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев шу масалани муҳокама қилди.

Учрашувда Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига эътибор қаратилди.

Қатар вазирининг таъкидлашича, мамлакатида айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВда хорижлик ишчи кучига талаб юқори.

@UZBEKONA