Бугун референдум куни Соат 8:00 да бутун Ўзбекистон бўйлаб ян | O‘zbekiston 24
Бугун референдум куни
Соат 8:00 да бутун Ўзбекистон бўйлаб янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдум учун сайлов участкалари ўз эшикларини очди. Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби қатор мамлакатларда жараён бошланиб бўлди.
Фуқаролар сайлов бюллетенида битта саволга жавоб бериши керак: “Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?” Иккита жавоб бор: «Ҳа» ёки «Йўқ».