2024-06-15 18:20:45
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлариЮртимиздаги жоме масжидларда 16-июн, якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Бошқа ҳудудларда эса Қурбон ҳайити намози қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон, Наманган, Фарғона — соат 05:00;
Тошкент шаҳри — соат 05:10;
Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари — соат 05:15;
Самарқанд ва Сурхондарё — соат 05:20;
Қашқадарё ва Навоий — соат 05:25;
Бухоро — соат 05:30;
Хоразм — соат 05:45;
Қорақалпоғистон Республикаси — соат 05:50.
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
http://t.me/UzbekistanSadosi
10.7K views15:20