Get Mystery Box with random crypto!

#Ғафлатда_қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг | Uzbekistan OFFICIAL

#Ғафлатда_қолманг!

Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг

Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар