Get Mystery Box with random crypto!

«Ҳаж» тадбири фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси томони | O'zbekiston 24 ✅

«Ҳаж» тадбири фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади

Шу билан бирга, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, «Ҳаж» зиёратини адо этиш учун чет эл фуқароларидан «ҳаж» визаси талаб қилинади. Қолган барча турдаги визалар («умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар) билан «Ҳаж» сафарига бориш қатъиян тақиқланади.

Ўрнатилган тартибни бузган шахс зудлик билан Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, унинг ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 2,5 минг АҚШ долларидан 13,5 минг АҚШ долларигача миқдорида жаримага тортилади.

Маълумот ўрнида, 2023 йилда дунё мамлакатларидан «Ҳаж» зиёратига ноқонуний борган 150 минг нафардан ортиқ шахс ушланиб, тегишли тартибда подшоҳлик ҳудудидан чиқариб юборилган.

«Ҳаж» мавсумида ёлғонларга алданиб, сарсон-саргардон бўлманг!

@Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!