Get Mystery Box with random crypto!

Янги жорий қилинган вазирликларга вазир ва вазир ўринбосарлари | UzbekGambit♟🚀

Янги жорий қилинган вазирликларга вазир ва вазир ўринбосарларини тайинлади.

Аниқроғи ракировка қилинди холос.

Халқ орасида 18 чақалоқни ўлимига БИЛВОСИТА айбдор вазир, 64 йил Ўзбекистонда яшаб давлат тилини ўрганишни ўйлаб кўрмаган вазир, Халқаро Инвестицион форумда бутун дунёга шарманда бўлган вазирларни давлат-халқ тақдирини хал қиладиган лавозимларда сақлаб қолинишини ўзи...

Ўзбекистонни стратегик ривожланишида ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ бўладиган фактор деб хисоблайман! Йиллар йил ўтиб бу ўз тасдиғини топади. Тарихий қийин йилларни кечираётган даврда БУ КЕЧИРИБ бўлмайдиган хато бўлиши аниқ!!

Нахотки, жорий йилнинг июл ойида Қорақалпоғистон Республикаси марказида 10 мингдан ошиқ миллатпарастлар қўзғолони эсдан чиқди !!? Айнан Ш.Мирзиёв бошқарув даврида шундай жирканч воқеа юзага келишига, бутун дунё олдида шарманда бўлишимизга айнан бефарқ раҳбарлар БИЛВОСИТА айбдор экани таъкидланиб ишдан хайдалдику ! (Энг қиззиқарлиси, таажублиси, БИЛВОСИТА айбдор айрим раҳбарлар аксинча юқори лавозимларга кўтарилди )
Шу воқеа юз бермасдан олдин Оролбўйи фаоллари ижтимоий тармоқда, жойлардаги бошқарув тизимида бефарқ, савиясиз раҳбарлар ўтиргани борасида "бонг" урган эдиларку !?

Шавкат Миромонович! Халқ олдида ишончини, обрў-эътиборини йўқотган ва савиясиз, бефарқ, ғурури йўқ эканини яққол намойиш қилган вазирлар ўрнига, нахотки 36 млн ахоли орасида зиёли, фидоий, тажрибали, кўзи тўқ инсонлар йўқ деб ўйлайсиз???

Халқ ишончини йўқотган амалдорлардан вос кечиш даври дақиқаси келмадимикан !?

P.S.S. Халқимизга сабр-тоқат тилаган холда, ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК дейман холос!!!

Ҳурмат билан, 28 йил мобайнида Оролбўйи минтақаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб хисса қўшиб келаётган тадбиркор, собиқ Жўқорғи Кенгаш ва Тўрткўл туман халқ депутати, 3та олий маълумотли, зиёли инсонлар фарзанди Давронбек Кучкаров.

@uzbekgambit