2023-01-20 07:58:56
Мотивация
Ўқиб олим бой бўлармидинг..
Дунёнинг бой-бадавлат кишилари учун китоб ўқиш қандай аҳамиятга эга деб ўйлайсиз? 1,200 нафар бадавлат одамлар устида ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, уларнинг барчасида китоб ўқиш умумий одат эканлиги аниқланган. Бунга қуйида бир неча мисол келтирамиз:
Билл Гейтс 1 йилда ўртача 50та китоб ўқийди. Бу 1 ҳафтада ўртача 1 китоб дегани;
Илон Маск ракеталарни қандай қуришни китоблардан ўзи ўқиб ўрганган. У асос солган SpaceХ ҳақида билсангиз керак;
Уоррен Баффет кунининг 80%ини ўқишга бағишлайди ва кунлик ўртача 500 варақ ўқийди.
Марк Цукерберг ҳар 2 ҳафтада 1 янги китоб ўқиб тугатади;
Марк Кубан 1 кунда 3 соатни ўқишга бағишлайди ва 1 китобни тугатиш ўртача 5 соат вақтини олади;
Муваффақиятли кишилар учун китоб ўқиш, бу - кунлик одатларининг ажралмас қисми. Сиз ҳам китоб ўқишни кундалик одатга айлантиринг.
Кўп_китоб_ўқинг
Ақлли_бўлинг
Бой_бўлинг
https://t.me/bushish_urinlari
891 viewsIlhom Xolmuratov, edited 04:58