Get Mystery Box with random crypto!

Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар | Content Uzb - Контент Узб

Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди. У махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлашнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларини белгилайди, бу борада тегишли дастурларни кўриб чиқади, тасдиқлайди. Бошқа қатор вазифаларни амалга оширади. Давлат комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ташкил этилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эса хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий маҳсулотларни харид қилиш, экспорт қилиш билан шуғулланадиган O'ztextreyd давлат унитар корхонаси тузилади.

Content Uzb Bizga obuna bo'ling!