600 йилда илк бор! Саноқли соатлардан сўнг Ер юзида ноёб ҳодиса рўй беради
Ер аҳолиси 19 ноябрь куни деярли 3,5 соат давом этадиган Ойнинг қисман тутилишига гувоҳ бўлади. Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса ХV асрдан буён кузатилган энг узун қисман Ой тутилиши бўлади. Ойнинг қисман тутилиши 3 соат 28 дақиқа давом этади (Тошкент вақти билан соат 12:20 дан 15:48 гача).