Get Mystery Box with random crypto!

Тезкор хабар ССВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва юртимизга | UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва юртимизга келтирилган вакциналар миқдори 42 миллион 805 минг дозадан ошди

Юртимизда коронавируга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 7 566 020 доза вакциналар топширилди.

Улардан:
6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
408 000 дозаси Sputnik-V;
660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
2 254 480 дозаси AstraZeneca;

32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 128 500 дозаси Sputnik-V;

3 000 060 дозаси Moderna;

2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб
, шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


https://t.me/Uzb25_Official