Get Mystery Box with random crypto!

Қўрғонтепа туманининг 4-сектор ўрамида жойлашган “Янги ҳаёт” м | Узб 1000 хил бозор ️🔴

Қўрғонтепа туманининг 4-сектор ўрамида жойлашган “Янги ҳаёт” маҳалласи “Ўйингоҳ” кўчасидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида, канализация қувурлари ётқизиб бўлингандан сўнг ишлар якунланмаганлиги, натижада бу ер аҳоли томонидан чиқинди ташлаш жойига айлантириб юборилаётгани ҳақида мурожаат ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги Қурилиш бўлими томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ, мазкур муаммони тўлиқ бартараф этди.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси техникалари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари, шунингдек, “Янги ҳаёт” МФЙ раиси ва идора масъуллари иштирокида ҳудудда тозалаш ишлари амалга оширилди.

Маълумот учун: Мазкур 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳисобланади. Сектор раҳбарлари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун масъул этиб белгиланган.

@wwwkurgantepauz

@Uzb1000xilbozor