Get Mystery Box with random crypto!

Юриспруденция йўналиши бўйича барча ОТМларда ҳуқуқшунослик ва | Юридик хизмат⚖️

Юриспруденция йўналиши бўйича барча ОТМларда ҳуқуқшунослик ва чет тилидан имтиҳон олинади. Мутахассислик блокида тарих фанидан саволлар бўлмайди.

Ўтган йили Тошкент давлат юридик университетида 2023 йилдан бошлаб кириш имтиҳонларида тарих ўрнига ҳуқуқ фанидан саволлар бўлиши расман маълум қилинганди. Лекин бошқа ОТМларда, масалан, ЎзМУ, ЖИДУ, ҚДУ, СамДУ, НамДУ ва бошқаларда ҳуқуқдан саволлар тушиши шу чоққача айтилмаганди.

Бугун эълон қилинган фанлар мажмуасидан кўринадики, демак энди юриспруденцияга оид барча йўналишларда, у қайси ОТМда бўлишидан қатъи назар, тарих ўрнига ҳуқуқдан савол тушади.

Фанлар мажмуасини имтиҳондан 7 ой олдин эълон қилингани жуда яхши бўлди, албатта. Илгари 1 ой қолганда эълон қилинарди.

Аммо мажмуадаги фанлар ўзгаришига оид бунақа жиддий янгиликларни камида 2-3 йил олдин маълум қилиш керак. Абитуриентлар шунга қараб мўлжал олади, режалаштиради. Барча ёмон одатларимизни бирин-кетин бартараф этаётган бир даврда мана шунга ҳам эътибор қилиш керак. Ёшлар тақдирини ўйинчоқ қилмаслик керак.

Хуллас, юрист бўлишни орзу қилган абитуриентлар ҳозирдан ҳуқуқ фанини жиддий ўқишни бошлашлари керак.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram